Америкалик яҳудий сайловчиларнинг тўртдан уч қисми Трампни ўзлари учун хавфли, деб ҳисобларкан

Америкалик яҳудий сайловчиларнинг тўртдан уч қисми Трампни ўзлари учун хавфли, деб ҳисобларкан
Исроилга хайрихоҳ яҳудийларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи J Streetнинг сўнгги сўровига кўра, америкалик яҳудий сайловчиларнинг тўртдан уч қисми, яъни 76 фоизи АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ва унинг "Американи яна буюк давлатга айлантирамиз”, деган ҳаракати “Америкадаги яҳудийлар учун хавфли" деб санашади.

АҚШда оралиқ сайловлар арафасида ўтказилган сўров натижасида америкалик яҳудий сайловчиларнинг 74 фоизи демократлар учун, 25 фоизи эса республикачилар учун овоз бергани маълум бўлди.

Айни пайтда сайловчиларнинг 76 фоизи Трамп ва унинг республикачи иттифоқчилари АҚШда антисемитизмнинг кучайишига сабабчи, деб ҳисоблайди, 74 фоизи Трамп ва унинг Мага ҳаракати “Америкадаги яҳудийларга таҳдид” туғдиришига ишонадилар.

J Streetнинг президенти Жереми Бен-Ами матбуот баёнотида: “Жамиятимизнинг катта қисми Доналд Трамп ва унинг Республикачилар партиясидаги тарафдорлари сабаб бўлган антисемитизм, яъни тағин оқ танлилар устунлиги учун курашиш туфайли экстремизмнинг кучайишидан қаттиқ хавотирдаман”, деб ёзади.

Сўровда қатнашган яҳудий сайловчиларининг Трамп билан боғлиқ хавотирлари Америка Исроил қўмитасининг жамоатчиликка тегишли фаолиятига нисбатан ҳам кучайган. Овоз берувчиларнинг 72 фоизи мазкур қўмитанинг Исроилни қўллайдиган конгресс номзодларини қувватлаш кераклигини борасидаги қарорини маъқулламаганини эътироф этган ва 2020 йилги президентлик сайлови сертификатига ҳам қарши овоз беришган.

J Streetнинг сўрови Трампни қўллаб-қувватловчи республикачилар ва Трамп маъмуриятининг ўзи ишлаган даврида Исроил ҳукумати билан кўп ҳийлалар қилган, шу жумладан Исроил ва тўрт араб давлати - Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Марокаш ва Судан ўртасидаги муросага келтиришга оид келишувларига воситачилик қилганини атрофидаги фикларни ҳам қайта қўзғади.

Трамп маъмурияти 2018 йилда АҚШнинг Исроилдаги элчихонасини Қуддусга кўчирди ва шаҳарни Исроил пойтахти дея тан олди. Боз устига АҚШнинг аввалги президентлари узоқ вақтдан буён эгаллаб турган позициясини бузди, сўнг Шарқий Қуддусни келажакда ўз давлатнинг пойтахтига айлантирига ундаб, фаластинликларни бир четга суриб қўйган эди.

Собиқ президент, шунингдек, АҚШда Исроилнинг Голан тепаликлари устидан Исроилнинг суверенитетини тан олишини билдирган эди, бу жойлар Сурия томонидан босиб олинган эди ва аҳолисининг аксариятини сурияликлар ташкил қиларди ва улар Исроилга бўйсунишдан бош тортишарди.

Ўтган ой Трамп ўзининг Truth Socialдаги ижтимоий саҳифасида америкалик яҳудийларга етарлича қўллаб-қувватламаганлари учун ҳужум қилиб, “Америкалик яҳудийлар ўз ҳаракатларини бирлаштириши кераклигини ва Исроилдаги мавжуд кеч бўлмасидан қадрлашлари керак!” деган эди.

Трампнинг сўзларидан яҳудий америкаликлар жамияти АҚШдан кўра кўпроқ Исроилга содиқ деган фикрни уйғотади. Сўров яна яҳудий сайловчиларнинг кўпчилиги Исроил томонидан амалга оширилаётган қайта қуриш масалаларига кескин қарши эканлигини кўрсатди, 37 фоиз сайловчилар Исроилда бу ҳаракатларни тўхтатилишига хайрихоҳ экан.

Сайловчиларнинг катта қисми, яъни 68 фоизи, шунингдек, Исроилга ҳар йили етказиладиган 3,8 миллиард долларлик ҳарбий ёрдамни чеклаш лозим, деган фикрни қўллаб-қувватламоқда. Бу уларнинг Исроил томонидан Фаластин ҳудудларини босиб олишини кескин қоралашини исботлайди.

Айтиш жоизки, мазкур сўровлар 1-8 ноябрь кунлари ўтказилган сайлов кунилари ташкилаштирилган ва унда 800 нафар яҳудий сайловчи билан суҳбат уюштирилди. Анкета хатоси 3,5 фоизни ташкил этди.

Бироқ, сешанба куни Fox News томонидан ўтказилган алоҳида сўров шуни кўрсатдики, яҳудий сайловчиларнинг 33 фоизи Республикачилар партиясига овоз берган, J Street томонидан ўтказилган 25 фоизлик сўровдан фарқли ўлароқ, яҳудий сайловчиларнинг орасида Республикачилар партиясига овоз берганлар кўп бўлди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар