
Шарлотсвилда жойлашган Виржиния университети кампусида содир бўлган отишмада уч киши ҳалок бўлиб, икки киши яраланган. Гумонланувчи воқеа жойидан қочиб кетган.
Полиция маълумотларига кўра, жиноятчи Кристофер Дарнел Жонс исмли йигит. Университет маъмуриятининг маълум қилишича, у мактаб ўқувчиси.
«Отишмада уч киши ҳалок бўлгани, яна икки киши яралангани ва уларга тиббий ёрдам кўрсатилаётгани ҳақида хабар бериб юрагим эзилиб кетди», — дея университет президенти Жим Раяннинг сўзларидан иқтибос келтиради The New York Times.
Қайд этилишича, ҳужумчи 13 ноябрь, якшанба куни маҳаллий вақт билан тахминан 22:30да ўт очган.
CNN маълумотларига кўра, жорий йилда АҚШ мактаблари ҳудудида камида 68 та отишма содир бўлган, уларнинг 15 таси коллежлар кампусларида ва ҳар бир ҳолатда камида бир киши ҳалок бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар