23:06 / 17.11.2022
1 320

Қозоғистонда президентлик сайловларида тартибсизлик уюштирмоқчи бўлган гуруҳ қўлга олинди

Қозоғистонда президентлик сайловларида тартибсизлик уюштирмоқчи бўлган гуруҳ қўлга олинди
Фото: Kazinform
Қозоғистон махсус хизмати 20 ноябрь президентлик сайловлари кунида оммавий тартибсизликларни режалаштириш ва уюштириш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.

Маълум қилинишича, махсус операция натижасида 7 киши қўлга олинган.

«Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 179-моддаси 2-қисми ва 272-моддаси 1-қисми билан тергов ҳаракатлари бошланди. Ашёвий далиллар ҳибсга олинганларнинг яшаш жойларидан олиб қўйилди. Гуруҳдаги ҳар бир кишининг ўрни аниқ белгилаб қўйилган, махфийлик чораларига риоя қилган ҳолда жиноий режалар йиғилишларда муҳокама қилиниб келган» дейди Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси.

Таъкидланишича, гуруҳ аъзолари жисмонан йўқ қилиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига «Молотов коктейли» улоқтиришни режалаштирган.

«Улар жиноят содир этиш учун Калашников автомати, Меркель милтиғи, иккита силлиқ ўқли милтиқ, ўқ-дорилар, ‘Молотов коктейллари’ учун суюқлик бутилкалари, бензин қутиларини сақлаб келган» қўшимча қилинди қўмита баёнотида.

Гумонланувчилар ушланиб, вақтинчалик сақлаш изоляторига жойлаштирилди. Қозоғистон Жиноят-процессуал кодексининг 201-моддасига мувофиқ бошқа маълумотлар ошкор этилиши тақиқланди.

Эслатиб ўтамиз, 20 ноябрь куни Қозоғистонда муддатидан олдин президент сайлови бўлиб ўтади. Президентликка олти нафар номзод, жумладан, икки нафар аёл даъвогарлик қилмоқда. Экспертлар овоз бериш натижасида Қозоғистоннинг амалдаги президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўз лавозимини сақлаб қолишига ишонч билдирмоқда. Сайлов тартиби хавфсизлигини давлатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари таъминлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда президентлик сайловларида тартибсизлик уюштирмоқчи бўлган гуруҳ қўлга олинди