07:00 / 18.11.2022
1 587

Украиналик болалар Россияга мажбуран олиб кетилмоқда

Украиналик болалар Россияга мажбуран олиб кетилмоқда
Урушни ўрганиш бўйича Aмерика институти (ISW) маълумотларига кўра, Россияда ва унинг назорати остидаги Украина ҳудудларида украиналик болаларнинг кейинчалик рус оилаларига асраб олиниши учун мажбуран олиб кетилганини мақтаган очиқ кампания бошланди.

Кремлпараст “ҳарбий мухбирлар” ва расмийлар ижтимоий тармоқларда украиналик болалар Донбассдан олиб чиқиб кетилган ва уларнинг розилигисиз россиялик оилаларга жойлаштирилгани ҳақидаги кўп қисмли ҳужжатли филмни шиддат билан тарқатмоқда, дейилади ISW янги ҳисоботида. Ушбу серияда айтилишича, биргина 2022 йилда Россия расмийлари Донбассдан 150 мингдан ортиқ бола эвакуация қилинган. ISW маълумотларига кўра, Россия манбалари бу кўрсаткични қаердан олгани номаълум: Украина расмийлари аввалроқ бу рақамни 6-8 минг киши деб ҳисоблашган.

Бундан ташқари, Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Россиянинг болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Львова-Белова билан биргаликда Россия вилоятлари ва Украинанинг босиб олинган ҳудудлардан келган ўсмирлар устида иш олиб бораётганини айтди. Болалар Чеченистонга "профилактик ишлар" ва "ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси" учун етказиб берилади.

Таҳлилчиларнинг фикрича, таътил ва реабилитация дастурлари ниқоби остида болаларни мажбурий асраб олиш ва депортация қилиш схемалари оммавий аҳолини йўқотиш кампаниясининг асосини ташкил қилади. Бу геноциднинг олдини олиш ва жазолаш тўғрисидаги халқаро конвенциянинг бузилиши, шунингдек, этник тозалашнинг бир тури бўлиши мумкин.

ISW тадқиқотчилари эътибор берган бошқа воқеалар:

“Вагнер” гуруҳи молиячиси Евгений Пригожин ўзини уруш тарафдори, ўта миллатчи жамиятда марказий шахс сифатида кўрсатишда давом этмоқда. ISW Пригожиннинг шахсий армияси биринчи навбатда ўзининг сиёсий дастури, иккинчидан Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатларига хизмат қилади, деб ҳисоблайди. Кўриниб турибдики, у ўзининг ўта ватанпарвар шахс сифатидаги қиёфасини мустаҳкамлаб, параллел ҳарбийлаштирилган тузилмаларни ўрнатиш ва рус элитасига қарши ҳаракатни шакллантиришга уринишларини давом эттиради.

Кўплаб хабарларда Украинанинг Луганск ва Донецк вилоятларидаги рус қўшинларининг руҳий ҳолати ниҳоятда пастлиги қайд этилган.

Россия ҳукумати босиб олинган ҳудудлардаги маҳаллий ҳамкорларни Москва ҳимоячилари билан алмаштириш, шунингдек, маҳаллий аҳолини мажбуран кўчириш ва босиб олинган ҳудудларни бирлаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттирмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг