10:21 / 18.11.2022
1 288

Чехияда Наполеон уруши қурбонларининг оммавий қабри топилди (фото)

Чехияда Наполеон уруши қурбонларининг оммавий қабри топилди (фото)
Фото: Radio Prague
Чехиянинг Карлин вилоятида олиб борилган қазишмалар пайтида Наполеон уруши қурбонларининг оммавий қабрлари топилди. Бу ҳақда Radio Prague хабар берди.

Собиқ ҳарбийлар қабристонда қазилма ишлари олиб борилди. XVII-асрнинг иккинчи ярмидан XIX-аср охиригача ундан фойдаланилган. Археологлар ўндан йигирмагача оммавий қабрларни топди. Наполеон урушининг эҳтимолий қурбонлари Карлин ҳудудига тарқалиб кетган. Уларни нафақат Лес Инвалид, балки Пернеров кўчасида ҳам аниқлаш мумкин. Археолог Мартин Вишеглиднинг таъкидлашича, дафн этилган ҳудуд тахминан 24000 метр майдонни қамраб олади.

Олимлар бази жойларда атиги 20 та жасад топилган бўлса-да, ўнлаб метр узунликда улкан чуқурликлар ҳам аниқланганини таъкидлайди.

«Бу ерда Дрезден ва Кулм яқинидаги жанглардан кейин эркаклар дафн этилгани ҳақида тахминлар бор», дейилади хабарда.

Фото: Radio Prague
У ерда Наполеон Францияси Миллатлар жангидан бироз олдин Олтинчи коалиция қўшинлари билан тўқнашган. Ярадорлар Прагага олиб кетилган ва уларни даволашга ҳаракат қилинган.

«Эҳтимол, ҳарбийлар шифохона, квартира ва шу каби бошқа жойларда бўлган. Аммо имкониятлар чеклангани сабабли тиф ва вабо тарқалган. Бундан ташқари, баъзи суяк қолдиқлари одамлар сифилис билан касалланганини кўрсатади. Қабристондан аёлларга тегишли суяклар ҳам топилган» — дейилади хабарда.

Фото: Radio Prague
Оммавий қабрлар жойидан ноёб узуклар, сирғалар, бут ва тасбеҳ топилган. Баъзи қабрлардан ҳатто ҳарбий орденлар ҳам аниқланган. Айрим топилмалар офицернинг жамиятдаги ўрнига ойдинлик киритади.

Барча топилган қолдиқларни Миллий музейнинг антропологик омборига юбориш режалаштирилган. Йиғиб бўлмайдиган суяк қолдиқлари эса Олшанский қабристонига дафн этилади. Археологалр бу бўйича олиб бораётган ишини 2022 йилда якунлашни режалаштирган. Қазилма олиб борилаётган ҳудудда офис қурилади.

Фото: Radio Prague

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг