16:30 / 18.11.2022
1 913

Америка Конгресси аъзоси Украинани «АҚШнинг 51-штати»га қиёслади

Америка Конгресси аъзоси Украинани «АҚШнинг 51-штати»га қиёслади
Фото: Getty Images
АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Жоржия штатидан аъзоси Маржори Тэйлор Грин матбуот анжумани чоғида ёрдам ажратиш сиёсатини танқид қилиб, Украинани «АҚШнинг 51-штати»га қиёслади. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.

«Биз Украина бюджетини молиялаштиряпмиз — 11,8 миллиард доллар бюджетни қўллаб-қувватлаш сифатида йўналтириляпти. Савол шундан иборат: Нима, Украина энди АҚШнинг 51-штатими? Унда Зеленский бизнинг ҳукуматимизда қандай лавозимни эгаллаб турибди?» — деди у.

Грин бу ҳолат «ғазабни келтириши»ни айтди ва «Америка халқи ўз саволларига жавоб олишга лойиқ» эканини таъкидлади.

Ушбу матбуот анжумани АҚШ томонидан Украинани қўллаб-қувватлаш учун ажратилаётган маблағлар аудити ҳақидаги қонун лойиҳасига алоқадор эди. Грин бошчилигидаги бир гуруҳ республикачилар уни аввалроқ Америка Конгрессига киритганди. Ҳужжат муаллифлари Украинага маблағлар ажратилишига боғлиқ бўлган барча ҳужжатлар ва муҳокамалар олдиндан келишиб олинишини талаб қилмоқда. Бу ҳарбий, фуқаролик ва молиявий кўмакка тегишли.

Ҳарбий операция бошланганидан буён АҚШ Украинага 18,2 миллиард долларлик қурол-яроғ ва бошқа ускуналарни ажратди. 4 ноябрь куни Пентагон Украинага 400 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети берилишини эълон қилди. 15 ноябрь куни АҚШ президенти Жо Байден Конгрессга Украинага 37,7 миллиард доллар миқдорида қўшимча маблағ ажратиш сўровини киритди.

Вакиллар палатасида кўпчилик ўринни қўлга киритган Республикачилар партияси Украинага юборилаётган маблағларни текширишга чақирди. Бироқ ташқи ишлар бўйича қўмита раҳабри Майкл Макколнинг сўзларига кўра, республикачилар Киевга ёрдам берилишини тўхтатишни режалаштирмаяпти, балки шунчаки уни қатъийроқ назорат қилмоқчи.

Маълумот учун: АҚШ таркибига 50 та штат ва Колумбия федерал округи киради. Шунингдек, мамлакат бир нечат орол ҳудудларни, шу жумладан, Virginия ороллари, Гуам, Пуэрт-Рико, Америка Самоаси ва бошқаларни назорат қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Америка Конгресси аъзоси Украинани «АҚШнинг 51-штати»га қиёслади