00:13 / 19.11.2022
1 618

АҚШ терма жамоаси эмблемаси «камалак ранги»га бўялди. Бугунги «Лут қавми» ўзига ҳурмат истаяпти

АҚШ терма жамоаси эмблемаси «камалак ранги»га бўялди. Бугунги «Лут қавми» ўзига ҳурмат истаяпти
АҚШнинг эркаклар миллий футбол жамоаси ўзининг “бағрикенглиги, ҳурмати, турли хиллиги”ни ғурур билан намойиш этади. Қандай қилиб дейсизми? Улар билан ҳеч қандай алоқаси йўқ мусулмон давлатига гей қадриятларини мажбуран сингдириш орқали, албатта.

Жамоа шунчаликка бордики, ҳатто Жаҳон чемпионати олдидан «ЛГБТ ҳамжамиятини» қўллаб-қувватлашини кўрсатиш учун ўзларининг машғулотлар маркази ва медиа марказида ишлатиладиган оддий бир хил рангли қизил чизиқлари бўлган гербни ўрнига еттита рангли янгисига алмаштирди.

Яқинда Daily Mail нашри чоп этган мақолада шундай дейилади:
«АҚШ футбол терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида ЛГБТ ҳамжамияти билан бирдамлигини кўрсатиш мақсадида ўзларининг гербини ўзгартириб, камалак рангларини қўшиш орқали катта баёнот берди».

USMNT алоқа директори Нил Буэте шу нашрга берган интервьюсида:
«Бизнинг камалак нишонимиз Америка футболининг ўзига хослигида муҳим ва изчил роль ўйнайди.

Ҳар қандай ўйин ёки тадбирга ёндашувимизнинг бир қисми сифатида биз ЛГБТ ҳамжамиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда бутун дунё бўйлаб барча мухлислар учун инклюзивлик ва меҳмондўстлик руҳини тарғиб қилиш учун камалак брендингини қўшамиз
», деган.

Сизни мезбонлик қилаётган мусулмон давлати билан «бирдамлик» кўрсатишга нима дейсиз? Бу ғоялар мамнуният билан қабул қилинмаган ва қатъиян рад этилган мамлакатда, уларнинг дини, эътиқоди, маданияти, урф-одатлари, қонунлари, хоҳиш-истаклари ва ҳоказоларга бўлган муҳаббат, ҳурмат ва бағрикенглик қани? Сизнинг муҳаббатингиз, ҳурматингиз ва бағрикенглигингиз фақат ЛГБТ тоифаси учунми?

Бу одамлар ўзларини энг бағрикенг, ҳурматли ва инклюзив деб даъво қилишади, лекин ҳақиқат шундаки, улар ўз эътиқодлари ва идеалларига зид келадиган ҳар қандай нарсага тоқат қилишни рад этишади. Улар ер юзидаги энг катта фанатиклардир.

Агар сиз ўз эътиқодларингиз, маданиятингиз, қонунларингиз ва ҳоказолардан воз кечмасангиз, улар ҳатто елкангизга нишон қўйиб, мамлакатингизга бостириб киришади ёки барчангизни очликдан ўлдириш учун санкциялар қўйишади.

Буларнинг барчаси Қатар ҳақиқатан ҳам ҳаммани, шу жумладан ЛГБТ ҳамжамиятига ҳам, агар улар мамлакат қонунларига риоя қилишса “хуш келибсиз” деб айтишга қадар борганига қарамай юз берди. Аммо бугунги Лут қавми учун бу шунчаки етарли эмас, чунки улар нафақат қабул қилинишни, балки ўзларининг «ўзлиги» учун мақтов ва ҳурматни ҳам талаб қилади.

Умид қиламизки, АҚШ жамоаси ўзларининг янги камалак бренди билан боғлиқ норозиликларга дуч келишади. Яхши хабар шундаки, улар ўйинлар давомида ўзларининг «махсус» камалак рангли гербларини кўрсатмайди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг