
Фото: Dunyo
18 ноябрь — Ўзбекистон давлат байроғи қабул қилингани 31 йиллиги муносабати билан Истанбул шаҳридаги Фотиҳ Султон Меҳмет кўприги мамлакат байроғи рангларига бурканди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбир Туркияда истиқомат қилаётган ватандошлар учун байрамона кайфият бағишлади. Об-ҳаво совуқ бўлишига қарамай, ватандошлар ўз оилалари билан ушбу онларни бевосита гувоҳи бўлиш учун келгани айтилади.
«Фотиҳ Султон Меҳмет» кўпригининг мамлакат байроғи тусига кириши жараёни маҳаллий ОАВ ва фаол ватандошлар ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кенг ёритилди, дейилади хабарда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар