
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон-Франция бизнес-форуми очилишида Франция cавдо вазири-делегати, Ўзбекистон-Франция ишбилармонлар кенгаши раиси Оливер Бешт сўзга чиқди.
Оливер Бешт Шавкат Мирзиёевнинг ташрифи икки томонлама муносабатлар фаоллашгани янги белгиси эканини, мамлакат иқтисодиёти юксалишида ишбилармон доиралар ўрни муҳимлигини таъкидлади.
«Иқтисодий ўсишда бизнес алоҳида ўрин тутади, шунинг учун ҳам ишбилармон доиралар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштириш олий даражадаги муҳокамалар кун тартибидаги энг муҳим масалалардан биридир.
Бу мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий мулоқотни ривожлантиришнинг калитидир. Истиқболли йўналишлар қаторида энергетика, юқори технологиялар, транспорт ва логистика, ижтимоий хизматлар ҳам бор», — деди Оливер Бешт.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар