Сахалинда 5 қаватли уй портлаб, қулаб тушиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди (видео)

Россиянинг Сахалин оролида беш қаватли турар жой биноси портлаб кетиши оқибатида етти киши ҳалок бўлди, уларнинг уч нафари болалардир. Бу ҳақда вилоят губернатори Валерий Лимаренко маълум қилди. Яна уч кишини қидириш давом этмоқда.
Ҳодиса 19 ноябрь куни маҳаллий вақт билан 13:05 да (Тошкент вақти билан 7:05) Сахалин вилоятининг Тимовское қишлоғида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, хонадонлардан бирида газ баллони портлаб кетган. Россия Тергов қўмитасининг маҳаллий бошқармаси уй қулаб тушиши юзасидан жиноят иши қўзғатди. Уйнинг вайрон бўлган подъездида жами 33 киши яшаган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Ҳодиса 19 ноябрь куни маҳаллий вақт билан 13:05 да (Тошкент вақти билан 7:05) Сахалин вилоятининг Тимовское қишлоғида содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, хонадонлардан бирида газ баллони портлаб кетган. Россия Тергов қўмитасининг маҳаллий бошқармаси уй қулаб тушиши юзасидан жиноят иши қўзғатди. Уйнинг вайрон бўлган подъездида жами 33 киши яшаган.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…