07:30 / 20.11.2022
1 628

Қатарликлар 5 юлдузли сузиб юрувчи меҳмонхона хизматидан фойдаланмоқчи (фото)

Қатарликлар 5 юлдузли сузиб юрувчи меҳмонхона хизматидан фойдаланмоқчи (фото)
Қатарда бўлиб ўтадиган мундиалда мезбон юрт вакиллари ажойиб ишга қўл уришмоқда. Бу ҳақда "BBC Sports" нашри хабар берди.

Манбанинг хабар беришича, қатарликлар меҳмонларга хизмат кўрсатиш мақсадида 5 юлдузли 2633 хонадан иборат кемадан меҳмонхона сифатида фойдаланмоқчи. У ўз бағрига 6 мингдан кўпроқ одамни сиғдира олади.

Шунингдек, кемада 6 та сузиш ҳавзаси, 13 та ресторан ва яна бошқа қулайликлар мавжуд.

Маълумот ўрнида, ,бугун Жаҳон чемпионати ўйинларига старт берилади. Очилиш баҳсида мезбон Қатар Жанубий Америка қитъаси вакили Эквадор термаси билан ўзаро куч синашади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг