Қозоғистонда навбатдан ташқари президент сайлови бўлиб ўтмоқда, дея ёзади Sputnik Қозоғистон.
Якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 07:00 да мамлакатнинг аксарият ҳудудларида сайлов участкалари очилган. Республика бўйлаб жами 10 мингдан зиёд участкаларда овоз бериш мумкин бўлади.
Амалдаги давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев сайловда ўз овозини беришга улгурди.
Қозоғистонда президент сайлови 2024 йилда бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ Тоқаев 1 сентябрь куни халққа йўллаган мурожаатида муддатидан олдин президент сайлови бўлиб ўтишини эълон қилди. Шунингдек, у президентнинг ваколат муддатини 7 йиллик бир муддат билан чеклашни таклиф қилган эди. Қайта сайланиш тақиқланади.
Мамлакат Марказий сайлов маркази олти кишини президентликка номзод сифатида рўйхатдан ўтказган. Улар орасида амалдаги президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ҳам бор. У Халқ коалициясидан номзод сифатида илгари сурилган.
Қозоғистон, Президент сайлови, Қасим-Жомарт Тоқаев “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"
Олмалиқ шаҳри ва Янгийўл туманида қонунбузарлар жиноят устида қўлга олинди
Илон Маск: Европа ўлмоқда!