Twitter тармоғининг янги эгаси Илон Маск томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчилари собиқ АҚШ президенти Доналд Трампнинг саҳифаси тикланиши учун овоз берди. Натижада Трампнинг аккаунти тақиқдан чиқарилди.
Собиқ президент саҳифаси 2021 йил 8 январда, Трамп тарафдорлари Конгресснинг Жо Байденнинг президентлик ғалабасини тасдиқлашига тўсқинлик қилиш мақсадида Капитолийга бостириб киришганидан икки кун ўтиб музлатиб қўйилганди.
Қайта тикланган саҳифада Трамп ҳали ҳеч нарса ёзмаган. Бироқ, унга аллақачон 600 мингдан ортиқ киши обуна бўлиб улгурди.
Маскнинг сўровида 15 миллиондан ортиқ одам қатнашди. Уларнинг 52 фоизи Трамп аккаунтини тиклаш тарафдори эканини билдирган.
Twitter, Трамп, Маск, Трамп аккаунтини тиклаш “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Олимлар Ойнинг орқа томонидан олинган тупроқ намуналарини ўрганди