date
views 1 288

Байденнинг набираси турмушга чиқди. Тўй Оқ уйда ўтказилди

Байденнинг набираси турмушга чиқди. Тўй Оқ уйда ўтказилди
Фото: Twitter
АҚШ президенти Жо Байденнинг набираси Наоми Кинг Байден турмушга чиқди, тўй маросими Оқ уйнинг Жанубий майсазорида бўлиб ўтди, дейилади Оқ уй веб-сайтида.

Наоми Кинг Байден 28 ёшда, қиз 25 ёшли Питер Хирман Нил билан оила қурди. Маросимга 250 га яқин меҳмон таклиф қилинган. Булар асосан томонларнинг оила аъзолари, аммо тадбирда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ҳам иштирок этган, дея таъкидлайди The Washington Post.

Никоҳ маросими тугагач, Оқ уйнинг олд томондаги ошхонасида келин-куёвнинг қариндошлари учун тантанали кечки овқат ва тўй маросими бошланган.

Наоми Байден — Америка президентининг биринчи никоҳидан туғилган ўғли Хантер Байденнинг қизи. АҚШ биринчи хоними Жилл Байден қизнинг туғишган бувиси эмас. Хантернинг онаси ва Байденнинг биринчи рафиқаси Нилия автоҳалокатда вафот этган.

Оқ уйда президент оиласи аъзосининг тўйи охирги марта Билл Клинтон (1993—2001) даврида ўтказилган эди, деб ёзмоқда The Washington Post. 1994 йилда у ерда Ҳиллари Клинтоннинг акаси Энтони Родемнинг тўйи бўлиб ўтган. Оқ уйда жами 19 та тўй ўтказилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Байденнинг набираси турмушга чиқди. Тўй Оқ уйда ўтказилди