date

Бельгия термаси ЖЧ-2022 да Марокашдан енгилгач, Брюсселда тартибсизликлар содир бўлди (видео)

Бельгия термаси ЖЧ-2022 да Марокашдан енгилгач, Брюсселда тартибсизликлар содир бўлди (видео)
Фото: AFP
Қатарда бўлиб ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатида 27 ноябрь куни Бельгия термаси 0:2 ҳисобида Марокаш жамоасига ютқазиб қўйгач, Брюссель марказида футбол ишқибозлари ва полиция ўртасида тўқнашувлар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Brussels Times.

Мухлислар витриналарни синдириб, машина ва электроскутерларга ўт қўйди, полициячиларга тош ёғдирди. Бунга жавобан, уларга қарши сув замбараклари ва кўзни ёшлантирувчи газ қўлланилди.


Тартибсизликларни айнан ким — ғалабани нишонлаётган марокашлик мухлислар ёки мағлубиятдан ғазаб отига минган бельгиялик ишқибозлар келтириб чиқаргани аниқ эмас. Африка жамоасининг ғалабаси Бельгиянинг кўплаб шаҳарларида асли марокашликлар томонидан кенг нишонлангани айтилмоқда.

Тартибсизликлар туфайли ўн киши маъмурий тартибда, яна бир киши суд тартибида ҳибсга олингани хабар берилмоқда.


Тўқнашувлар бошқа шаҳарларда, масалан, Льежда ҳам бўлиб ўтган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Бельгия термаси ЖЧ-2022 да Марокашдан енгилгач, Брюсселда тартибсизликлар содир бўлди (видео)