Фото: kolesa.kz
Қозоғистонда собиқ президент Нурсултон Назарбоевнинг хизмат машинаси деб аталаётган ноёб S-синфига мансуб Mercedes 600 автомобили сотувга қўйилди.
У 1993 йилда ишлаб чиқарилган ва 408 от кучига эга 6 литрли V12 двигатели билан жиҳозланган. Бундан ташқари, B7 синфига мансуб зирҳ билан қопланган, у йўловчини 7,62×63 мм ўлчамга эга ўқ-дорилардан ҳимоя қилади.
Шунингдек, автомобил кулранг чарм салонга эга ва ён ойналари моторли пардалар билан жиҳозланган. Олд ва орқа ўриндиқлари эса иситилади. Эълонда машинанинг қўшимча сармояга муҳтожлиги айтилади, жумладан, вақт ўтиши билан унинг ойналари дарз кетган.
Автомобилдан жуда кам фойдаланилган, у 29 йил ичида атиги 38 минг км йўл босган.
Mercedes-Benz 600 SEL автомобили учун 25 млн тенге (53 минг доллар) сўралмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди