10:09 / 29.11.2022
2 406

Исроил журналисти: Қатарнинг қатъияти барчани ҳайратга солди

Исроил журналисти: Қатарнинг қатъияти барчани ҳайратга солди
Исроиллик журналист Жеки Ходжи қатарликларнинг жаҳон чемпионати доирасида ўз позициясида қатъий тургани кўплаб исроилликларнинг ҳайратига сабаб бўлганини тан олди.

У қатарликларни “бадавийлар” деб атаган бўлса-да, расмий Доҳа ФИФА ва Ғарбга “тарсаки” туширганини айтган. Журналистнинг маълумотларига кўра, стадионларда пиво сотишга 75 миллион доллар тўлаган Budweiser компанияси Қатарнинг алкоголь сотишга доир тақиқи ортидан инқирозга учраган.

Қатарликлар Ғарбга “Римда римликлардек бўлинг” деган тамойилни кўрсатди. Жорий вазиятда Қатар бу Рим", – деган у.

Ходжи Қатар нафақат йирик спорт мусобақасини ташкил этишда катта муваффақиятга эгалигини кўрсатди, балки араб ва мусулмон дунёсидаги қадриятларни мустаҳкамламоқда. Унинг фикрича, ЛГБТ тарғиботи ва алкоголнинг тақиқланиши бутун дунёдаги мусулмонларнинг хотиржамлигига сабаб бўлди.

Агарда улар алкоголга рухсат берганда, мусулмонлар Қатар ҳукуматини ғарбпарастликда айблаган бўларди. .. қатъий позиция Ғарбнинг такаббурлиги қаршисида Саудия Арабистони, Туркия ва Эрон каби давлатларнинг олдида Қатарнинг позициясини мустаҳкамлайди”, — деб қайд этган журналист.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг