date
views 24 209

Ремаркнинг гўзал туйғу ҳақидаги ҳикматли сўзлари

Ремаркнинг гўзал туйғу ҳақидаги ҳикматли сўзлари

Ремаркнинг асарларида уруш инсоннинг эрки, ишончи ва тақдирини синдирувчи даҳшат сифатида тасвирланган. Севги эса бутун борлиқни забт этишга қодир кучли эҳтирос каби тараннум этилган. Бундай муҳаббат инсондан инсонда етказилган энг оғир жароҳатларни ҳам даволай олади.

Эътиборингизга таниқли немис ёзувчиси Эрих Мария Ремаркнинг «Уч оғайни», «Ғалаба гумбази», «Ғарбий фронтда ўзгариш йўқ» ва «Қарздор ҳаёти» асарларидан олинган муҳаббат ҳақидаги ибораларни ҳавола этамиз. Бу романларнинг ҳар бирига ёзувчи ўзининг ҳаёт тажрибалари ва севгисини бахшида қилган.
Ўлишни истагунинггача яшаб ўтгандан кўра, яшашни истаган пайтингда кўз юмганинг яхшироқ.

Ҳеч бир кимса сен аввал севган инсонинг каби бегонароқ бўла олмайди.

Инсон бошқага бир томчи илиқликдан ташқари яна нима бера олиши мумкин? Ва бундан-да ортиқ яна нима бўлиши мумкин? Сен фақат неч кимни ўзинга жуда яқин тутма. Яқинлаштирсанг – олиб қолишни истаб қоласан. Афсус, ҳеч нарсани ушлаб қолишнинг иложи йўқ…

Нима сабабдан ҳозирги ёшлар жуда ғалати? Тарихдан нафратланасиз, бугунни менсимайсиз, келажакка эса бефарқсиз. Бу охир-оқибат яхшиликка олиб келмайди.

Инсон ҳаёти биргина севги учун жуда ҳам узоққа чўзилади. Шунчаки жуда ҳам узоқ. Севги – мўъжизакор. Бироқ икки қалбдан бири учун доим зерикарли бўлиб қолади. Бошқаси эса ҳеч нимасиз қолади. Қотиб қолган ҳолда ниманидир кутиб яшайди. Худди телбалардек кутади… Фақатгина бирон маротаба ҳам ёлғиз қолмаган инсон севгилиси билан учрашув қандай бахт эканлигини ҳис эта олади.

Ҳар қандай муҳаббат абадий бўлишни истайди. Унинг боқий азоблари ҳам айнан манна шундан иборат.

Агар севгилинг билан умрбод ажралишсанг, у ҳақида чинакамига қизиқа бошлайсан. Севгининг пародоксларидан бири.

Бахт нималигини фақатгина бахтсиз билади. Бахтли инсон худди маникен каби ҳаёт қувончлари қуршовида бўлади: у фақатгина бу қувончларни намойиш этади холос. Лекин бу қувончлар унга берилмаган. Чироқлар ёруғликда нур таратмайди, у фақат ёруғликда зиё сочади.

Бахт ҳақида беш дақиқа сўзлаш мумкин, ундан ортиқ эмас. Сен ўзингни бахтлилигингдан ортиқ ҳеч нима дея олмайсан. Бахтсизлик ҳақида эса инсонлар тонгдан кун ботгунга қадар сўзлаб беришлари мумкин.

Аслини олганда инсон вақтга камроқ эътибор қаратса ва ҳеч қандай қўрқув унга хавф солмаса чинакамига бахтли бўлади. Бари бир ҳам, агарда қўрқув соя солмаса, унда бажарадиган ишни ўзи қолмайдику?

Аҳмоқ бўлиб туғилиш шармандалик эмас. Бироқ аҳмоқ бўлиб ўлиш уятдир.

Инсон қанчалик ибтидоийлашган бўлса, ўзи ҳақидаги фикри ҳам шунча осмонда бўлади.

Инсон ўз ақлини кўз-кўз этаётганини кўришдан-да зерикарлироқ томоша йўқ. Айниқса, заррача ҳам ақл йўқ бўлса.

«Ҳозирча ҳеч нима йўқотилгани йўқ, — деб ўз-ўзимга қайтардим. — Инсонни у вафот этгандагина бир умрга йўқотишинг мумкин».

Ким ушлаб қолишни истаса — йўқотади. Ким табассум билан қўйиб юборишга тайёр турса – ўша инсон олиб қолишга ҳаракат қилади.

Ҳар бир инсон бир хилда ҳис этиш имкониятига эга, деб тахмин қилиш хатодир.

Агар инсонлар ҳеч нимани сезиб қолмасликларини истасанг, эҳтиёткор бўлишнинг кераги йўқ.

Йигит, шу нарсани ёдда тут: аёл киши учун бирон нима қилсанг, ҳеч қачон, ҳеч қачон ва яна айтаман, ҳеч қачон унинг кўзига кулгули бўлиб кўринмайсан.

Мен аёл киши эркакка севишини айтиши шарт эмас деб ҳисоблар эдим. Бу ҳақида керак бўлса унинг порлаб турган, бахтли кўзлари айтади. Бироқ бари баландпарвоз гаплар экан.

Аёлни ёки муқаддас билиш керак ёки унга яқинлашмаслик керак.

Агарда аёл бировга тегишли бўлса, у севганининг янада кўпроқ орзусига айланади — бу азалий қоида.

Аёл - сизга металл буюм эмас. У - бир гул каби. У жиддий муносабатни истайди. Унга қуёш каби қиздирувчи ширин сўзлар керак. Яхшиси унга ҳар куни қандайдир ёқимли сўз айтинг.

Қўлга кирита олмаганинг, ўзингда мавжуд бўлганларга нисбатан яхшироқдек туюлаверади. Инсон романтикаси ва телбалиги мана шундан иборат.

Тавба қилиш — дунёдаги энг фойдасиз нарса. Ҳеч нимани ортга қайтара олмайсан. Ҳеч нимани тўғрилай олмайсан. Акс ҳолда барчамиз айбсиз авлиёларга айланган бўлар эдик. Ҳаёт бизларни мукаммалга айлантириш учун берилмаган. Кимки мукаммал бўлса, унинг жойи музейда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ремаркнинг гўзал туйғу ҳақидаги ҳикматли сўзлари