14:25 / 29.11.2022
1 229

Эрдоған: «Сиёсатда хафагарчиликка ўрин йўқ...»

Эрдоған: «Сиёсатда хафагарчиликка ўрин йўқ...»
Туркия ва Миср муносабатларининг нормаллашуви Анқаранинг Сурия билан ҳам алоқалари яхшиланишига ёрдам бериши мумкин. Бу ҳақда Ражаб Тоййиб Эрдоған маълум қилди.

"Туркия-Миср ўртасидаги муносабатлар яхшиланиб бормоқда, кейинги босқич Сурия билан бўлиши мумкин. Сиёсатда хафагарчиликка ўрин йўқ", — деган Туркия раҳбари Кўнядаги чиқишида.

Бу сўнгги пайтларда Анқаранинг Башар Асад билан 11 йиллик танаффусдан кейин алоқаларни тиклаши мумкинлиги тўғрисидаги тахминларни тасдиқлади. Июлда турк ҳукумати Сурия шимоли-шарқидаги курд террорчиларини тийиб туриш учун Асад режими билан ишлашга тайёрлигини билдирганди. Кейинги ойда эса жаноб Эрдоған Асад ҳокимиятини алмаштириш ниятида эмаслигини айтганди. Бир неча кун олдин эса Туркия етакчиси Сурия ва турк махсус кучлари ҳамкорлик қилаётганини малум қилди.

Сурия билан ярашув ҳақида охирги ишора ўтган ҳафтада берилди: Туркия 10 йилдан зиёд алоқаларни музлатиб қўйган яна бир давлат — Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисий Эрдоған билан учрашди. 2013 йилги тўнтариш натижасида ҳокимиятга келган Сисий Анқара томонидан узоқ вақт тан олинмади. Аммо сўнгги икки йилда вазият тубдан ўзгарди. Охирги учрашув Қатар воситачилигида ўтганлиги айтилмоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг