АҚШни цивилизациялашган дунёдан яккалаш керак – россиялик депутат

АҚШни цивилизациялашган дунёдан яккалаш керак – россиялик депутат
АҚШ цивилизациялашган дунёдан изоляция қилиниши керак. Бу ҳақда Россия Давлат думасининг Қрим вилояти депутати Михаил Шеремет РИА Новостига маълум қилди.

“Америка Қўшма Штатлари бугун сайёрамиздаги бетартиблик ва адоватнинг асосий манбаига айланди. Улар аралашган ҳар ерда ғалаёнлар ва урушлар бўлмоқда. Америка агрессиясининг диктаторлигига чек қўйиш вақти келди. Бутун цивилизациялашган дунё йиғилиши ва Америка Қўшма Штатларини соғлом фикрли сиёсатчилар ҳокимият тепасига келгунига қадар яккалаш керак. Акс ҳолда, сайёрамиздаги ҳаёт доимо таҳдид остида бўлади”, - деди Шеремет.

Унинг сўзларига кўра, Америка ҳукумати бутун дунё бўйлаб бошланган ўнлаб ҳарбий можаролар учун жавоб бериши керак.

“Зудлик билан мақсади АҚШ иштирок этган барча жиноятлар бўйича жамоатчилик текширувини ўтказишдан иборат халқаро гуруҳ тузиш керак”, - деди депутат.

Шереметнинг фикрича, бутун дунё давлатлари бирлашиши ва америкаликларнинг ўз режасини амалга оширишига йўл қўймасликлари шарт. Америкаликларнинг режасига кўра "дунёда "олтин миллиард" деб аталувчи бир миллиард аҳоли қолиши керак".

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар