09:16 / 30.11.2022
2 253

Хорватия президенти: «Европа Иттифоқи газни АҚШдан уч баробар қимматга сотиб олишга мажбур»

Хорватия президенти: «Европа Иттифоқи газни АҚШдан уч баробар қимматга сотиб олишга мажбур»
Фото: Azertac
Хорватия президенти Зоран Милановичнинг фикрича, Европа Иттифоқи ўзининг энергия бозорини ярата олмади ва энди АҚШдан газни уч баробар қимматроқ сотиб олишга мажбур. Бу ҳақда Хорватия миллий HPТ телеканали эфирига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.

- Ҳозирги вақтда ва умуман олганда, энергия асосий масала. Европа Иттифоқи узоқ вақтдан бери қандайдир энергия бозорини яратиш ҳақида иллюзияларга эга эди, аммо жиддий ҳарбий амалиётни ҳисобга олган ҳолда, АҚШдан газни уч баравар қимматроқ нархда сотиб олади, — дейди Миланович Загребдаги иқтисодий форумнинг очилишида.

Президентнинг сўзларига кўра, АҚШ ва Россия «енгилмас кучлар»дир, чунки уларда маълум технологиялар ва эҳтиёжлари учун чексиз миқдорда энергия мавжуд.

Милановичнинг айтишича, Франция президенти Эммануэль Макрон АҚШ президенти Жо Байден билан музокараларга кучсизроқ ҳамкор позициясида «тушуниш ва раҳм-шафқат» сўраш учун борган.

Европа Иттифоқи давлатлари 2021 йил декабридан бошлаб жаҳон бозорида газ сотиб оладиган ва уни европалик истеъмолчиларга етказиб берувчи консорсиум тузишни режалаштирмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хорватия президенти: «Европа Иттифоқи газни АҚШдан уч баробар қимматга сотиб олишга мажбур»