15:53 / 01.12.2022
1 917

Россия суди биринчи марта сафарбарликка чақирувни ноқонуний деб эълон қилди

Россия суди биринчи марта сафарбарликка чақирувни ноқонуний деб эълон қилди
Ленинград вилоятининг Гатчина суди сафарбар қилинган Павел Мушуманскийнинг даъвосини қаноатлантирди ва унинг ҳарбий хизматга чақирилишини ноқонуний деб топди, деб маълум қилади "Aгора" ҳуқуқни ҳимоя қилиш гуруҳи раҳбари Павел Чиков.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг сўзларига кўра бу қарор, Россия суд амалиётида биринчи марта бўлди.

Мушуманский ўз даъвосида армияга чақирилишдан бош тортишини қуйидагича изоҳлади: "Мен тирик одамларни ўлдиришга, йўқ қилишга берилган буйруқларни бажара олмайман".

Мушуманский евангелист бўлиб, илгари диний эътиқоди туфайли Кингисепп психо-неврологик мактаб-интернатида муқобил ҳарбий хизматни ўтаган. “Қисман” сафарбарлик эълон қилингач, у чақирилиб, ҳарбий қисмга жўнатилган.

12 октябрь куни у судга мурожаат қилган ва суд сафарбарлик тўғрисидаги қарорни иш мазмунан кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб қўйган.

Ноябрь ойи бошида Белорецк (Бошқирдистон Республикаси) суди Белорецк темир-пўлат заводининг 23 нафар ходимининг Украинадаги урушга сафарбар этилишини бекор қилиш ҳақидаги даъволарини қаноатлантирди.

Пўлат заводи ишчиларини хизматга чақирган ҳарбий рўйхатга олиш комиссияси суд қарори устидан апелляция бериш ниятида эканлигини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия суди биринчи марта сафарбарликка чақирувни ноқонуний деб эълон қилди