Индонезия 100 та одам яшамайдиган ороллардан иборат архипелагни кимошди савдосига қўйишга қарор қилишди. Бу хабар экология фаолларини хавотирга солди, деб ёзади The Guardian.
«Маржон учбурчаги»да жойлашган «Види қўриқхонаси» архипелагини сотиш бўйича савдолар 8-14 декабрь кунлари Нью-Йоркда бўлиб ўтади. Архипелагдаги оролларнинг умумий майдони тахминан 10 гектарга баҳоланган. Оролларга Бали аэропортидан икки ярим соатлик парвоз билан етиб бориш мумкин.
Индонезия қонунчилигига кўра, чет элликлар мамлакатда орол сотиб олишлари мумкин эмас, аммо оролнинг бўлажак эгаси маҳаллий холдинг компаниясининг улушини сотиб олиши мумкин. Ким ошди савдосида қатнашмоқчи бўлганлардан ниятларининг жиддийлигини исботлаш учун 100 минг доллар депозит талаб қилинган.
Види қўриқхонаси сотилиши ҳақидаги хабар табиатни муҳофаза қилувчиларни хавотирга солди, чунки у қўриқланадиган денгиз ҳудудида жойлашган. Оролларда биноларнинг қурилиши биологик хилма-хилликка бой экотизимларга таҳдид солади. Уларга 700 дан ортиқ турдаги маржонлар, шунингдек, кўплаб сув ости ўсимликлари ва ҳайвонлари яшайдиган тропик ва мангр ўрмонлари ва маржон рифлари киради.
«Бу ороллардан сайёҳлик фаолияти учун фойдаланилмаслигига қандай ишониш мумкин? Ороллар хусусий мулкка айланганидан кейин маҳаллий аҳолига кириш имкони бўладими?», - дейди маҳаллий эколог Иван Софиаван. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
ЕЧЛ 1/2 финал. "Боруссия" иккинчи ўйинда ҳам ғалаба қозониб, илк финалчига айланди
Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда
Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото)
Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди
“Челси” 2024 йилда кимлар билан хайрлашади?
Эрдўғон: “Амалдаги конституция Туркиянинг демократик тамойилларига тўғри келмайди”