Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси Санкт-Петербургдан Тошкент ва Самарқандга мунтазам тўғридан-тўғри авиарейсларни йўлга қўяди.
Тошкентга парвозлар 17 декабрдан бошлаб Boeing 737-800 самолётларида ҳафтасига уч марта – душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Самарқандга парвозлар 16 декабрдан Airbus А319 самолётларида чоршанба, жума ва якшанба кунлари йўлга қўйилади.
«Ўзбекистонга тўғридан-тўғри авиақатновларнинг очилиши Петербург аҳолиси учун Марказий Осиёнинг энг қизиқарли давлатларидан бирига саёҳат қилиш имкониятини кенгайтиради», дейилади авиакомпания хабарида.
18 ноябрь куни Уммонинг Salam Air авиакомпанияси илк бор Наманганга парвозларни йўлга қўйганди. Мунтазам рейслар ҳафтада бир марта — жума кунлари амалга оширилиши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
Россияда америкалик аскар ўғриликда айбланиб қўлга олинди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Путин ҳукуматга миннатдорлик билдирди
“Ҳизбуллоҳ” Ливан чегараси яқинидаги Исроил ҳарбий объектларига ҳужум уюштирди
Анчелотти «Реал» Чемпионлар лигаси финалига чиққач Пересни мақтади
Хотира – абадий, қадр – муқаддас!
Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"