Альцгеймер кўпроқ кекса ёшли инсонларда аста-секин хотира сусайиши, бош мия фаолияти бузилиб, ақлий қобилият пасая бориши билан намоён бўладиган касаллик бўлиб, ҳозир дунёда бу дардни эрта босқичда аниқлаш ва самарали даволаш борасида изланишлар олиб бориляпти. Яқинда Россия олимлари бельгиялик ва италиялик ҳамкасблари билан биргаликда Альцгеймернинг даволаш имконсиз деб ҳисобланган турини муолажа қилиш усулини топди.
Изланишлар давомида олимлар инсон миясининг бир қатор рецепторлари фаоллашганда Альцгеймер хасталиги билан боғлиқ бўлган жараёнлар тескари томонга ўзгаришини аниқлашга муваффақ бўлди. Бунинг учун миядаги зарур ҳужайраларни фаоллаштириш мақсадида нейронлардаги махсус амин рецепторлари, яъни аминокислоталар қолдиқларини «уйғотиш» керак бўлади.
Ҳозирча ушбу янгилик жониворларда муваффақияти синовдан ўтди. Навбатдаги босқичда тадқиқот самарадорлиги инсонларда текширилади. Якуний натижалар ижобий бўлгач, илмий хулоса Альцгеймер касаллигини даволаш учун зарур бўлган дори-дармонлар яратишга йўналтирилади.
ЖССТ маълумотларига кўра, сайёрада ҳар 3 сонияда бир киши Альцгеймер касаллигига чалинади. Ҳозир Ер юзида 50 миллиондан ортиқ одам ушбу хасталикдан азият чекмоқда. Бироқ 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 65 миллион нафардан ошиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни мағлуб қилиб, финалга йўл олди
Бахтиёр Саидов Покистон президенти билан учрашди
Ўзбекистон терма жамоаси Бразилия билан ўртоқлик учрашуви ўтказади
Германиянинг «Байер» клуби 60 йиллик рекордни янгилади
Сирдарё ҳокими президент топшириғига кўра боёвутлик отахонга Гулистон шаҳридан уй совға қилди
А Серия. "Кальяри" меҳмонда "Милан"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди