1 256
Грециянинг Александруполис шаҳрида НАТО зирҳли машиналари ортилган поезд рельсдан чиқиб кетди

Греция шимолидаги Александруполис порти яқинида АҚШ армиясининг ҳарбий техникаси ортилган поезд рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда 902.gr портали хабар бермоқда.
Таъкидланишича, воқеа шаҳар портидан ташқарида, Франция вокзалининг ҳудудида содир бўлган. Портал маълумотларига кўра, поездни рельсга қайтариш учун воқеа жойига кранлар ва бошқа техникалар, шунингдек, полиция кучлари етиб келган.
“Гап портда АҚШ ҳарбийлари учун туширилган ва НАТО чегараси томон яқиндагина йўл олган танклар, зирҳли техникалар ва контейнерлар ҳақида кетмоқда”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, АҚШ расмийларининг баёнотларига кўра, Александруполис порти Украинага қурол олиб ўтишда фойдаланилган.
Аввалроқ Financial Times Украинага ёрдам бераётган Ғарб давлатлари орасида захиралар тугаши фонида қурол ишлаб чиқаришни кўпайтириш, жумладан, Хитой каби давлатларга ўз мудофааси учун етарлича қурол ишлаб чиқариш қобилиятини кўрсатиш заруратидан хавотир кучаяётганини ёзган эди.
Бунгача АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен АҚШ президенти Жо Байден Украинадаги можаронинг кенгайишига йўл қўймасликни исташини айтган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар