Фото: AP Photo
Россия президенти Паркинсон касаллигидан азият чекмоқда ва у аллақачон 8 килога озган. Бу ҳақда сиёсий таҳлилчи Валерий Соловейга таяниб, Британиянинг Express нашри хабар берди.
Соловейнинг сўзларига кўра, Путиннинг саломатлиги «кучли даражада» ёмонлашган. «The Sun» нашрига юборилган электрон мактубда Россия разведкасининг инсайдери қуйидагиларни маълум қилган:
«Путинга эрта босқичда Паркинсон касаллиги ташхис қўйилганини тасдиқлай оламан, аммо хасталик аллақачон ривожланиш чўққисида. Бу ҳақиқат ҳар томонлама инкор қилинади ва яширилади. Путинга ошқозон ости бези саратони тарқалишини тўхтатиш учун ҳар хил оғир стероидлар ва инновацион оғриқ қолдирувчи инъекциялар мунтазам равишда юборилади», — дейилади мактубда.
«Бу касаллик нафақат кучли оғриққа сабаб бўлади, балки юзни шиширади ва бошқа ножўя таъсирлар, жумладан, хотирани заифлаштиради. Россия президентига яқин доиралар орасида ошқозон ости бези саратонидан ташқари, Путинда простата саратони ҳам борлиги ҳақида миш-мишлар бор», дейилади хабарда.
«General SVR» Telegram канали хабарига кўра, Россия президенти йўтал тутиши, кўнгил айниши ва иштаҳа йўқолишини бошдан кечирмоқда. Telegram канал узоқ вақтдан бери Путин саратон касаллиги билан курашаётганини даъво қилиб келади ва Кремлдаги манбалар Россия раҳбари 8 килога озганини айтмоқда. Бироқ Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Путинда ҳеч қандай саратон касаллиги йўқлигини қайд этган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
Де Росси: "Бир йил олдин Б Серия клуби мени истеъфога чиқарганди"
Украина ҚК бош қўмондони: “Харьков вилоятида вазият сезиларли даражада оғирлашди”
Назарбоевнинг куёви Лондондаги қасрини 43,4 млн долларга сотди
Ереванда минглаб намойишчилар Пашинян истеъфосини талаб қилди
Россия қўшинлари Уманское қишлоғида СССР байроғини ўрнатди
Инсон ҳуқуқлари бўйича Малайзия комиссияси комиссари Самарқандда бўлиб ўтадиган форум ҳақида нималар деди?
Ривалдо ЕЧЛ финалида "Боруссия" ғалаба қозониши сабабини айтди