11:48 / 05.12.2022
1 777

AҚШ Украинага ёрдамни кескин қисқартириши мумкин

AҚШ Украинага ёрдамни кескин қисқартириши мумкин
Aгар AҚШ ҳукумати тўлақонли ҳарбий бюджет ўрнига бир йилга молиялаштириш бўйича резолюция қабул қилса, Украинага ёрдам камайиши мумкин. Бу ҳақда “Politico” нашри мақоласида ёзилган.

AҚШ Мудофаа вазирлиги расмийлари, агар ҳарбийлар тарихда биринчи марта бир йиллик вақтинчалик молиялаштириш акти бўйича ҳаракат қилишга мажбур бўлса, Украинага ёрдам беришдан тортиб, янги B-21 бомбардимончиларини олиш муаммоларигача бўлган жиддий оқибатлар рўйхатини тузди”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, резолюция Пентагоннинг молиялаштирилишини 29 миллиард долларга ёки президент Жо Байденнинг 2023 молия йили учун сўровидан 3,7 фоизга қисқартиради.

Қайд этилишича, агар Конгресс вақтинчалик молиялаштириш ҳақида қарор қабул қилса, бу баҳордаёқ Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатиши мумкин.

Баҳорда Конгресс Украинага ҳарбий ва иқтисодий ёрдам сифатида қарийб 40 миллиард доллар ажратди, октябрьойида эса Байден Киев учун яна 12,4 миллиард доллар ажратилишини кўзда тутувчи муваққат ҳукуматни молиялаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини имзолади.

Россия 24 февралдан бери Украинада махсус ҳарбий операция ўтказмоқда. Шу фонда Қўшма Штатлар ва унинг НAТО бўйича иттифоқчилари Киев режимига ўнлаб миллиард долларлик қурол-яроғ юборишда давом этмоқда. Ўз навбатида, Москва Ғарб қуролларини етказиб бериш можарони узайтиришини, қурол-яроғ ташиш эса Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар
Янгиликлар » Дунё » AҚШ Украинага ёрдамни кескин қисқартириши мумкин