15:28 / 06.12.2022
1 522

Макрон Путин билан доимий алоқаларни давом эттириш тарафдори

Макрон Путин билан доимий алоқаларни давом эттириш тарафдори
Франция президенти Эммануэль Макрон Россия етакчиси Владимир Путин билан тўғридан-тўғри мулоқотни давом эттириш зарур деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Макрон CBS телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди, деб ёзади “Интерфакс”.

Мен ҳар доим Владимир Путин билан мунтазам мунозаралар ва тўғридан-тўғри мулоқотни давом эттириб келганман, чунки ўзаро алоқаларни тиклашнинг энг яхши йўли тўғридан-тўғри алоқани сақлаб қолиш, деб ҳисоблайман”, деди Макрон.

Макроннинг қўшимча қилишича, ҳозирги вазиятда изоляция энг ёмон ечим ҳисобланади.

"Ечим топишнинг ягона йўли — музокаралар. Мен бирор-бир ҳарбий йўл кўрмаяпман", деди у Украина масаласида Россия ва Украина вакиллари билан норасмий музокаралар ўтказмаётганини қўшимча қилиб.

Макрон, шунингдек, Франция ва Ғарб давлатлари “Россияни йўқ қилиш”га интилмайди, деган фикрни билдирди.

"Бизда, Францияда ҳеч қачон бундай истак бўлмаган", дея қўшимча қилади Франция президенти.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Макрон Путин билан доимий алоқаларни давом эттириш тарафдори