
Фото: Видеодан кадр
Туркия парламентида депутатлар давлат бюджети муҳокамаси чоғида муштлашди. Бу ҳақда Hurriyet хабар берди.
Маълум қилинишича, депутатлардан бири бошидан жароҳат олиб касалхонага олиб кетилган.


«Бюджет муҳокамаларининг иккинчи кунида парламент умумий йиғилишида кескинлик юзага келди. Депутатлар ўртасидаги оғзаки тортишув можарога айланиб кетди. ‘Ийи’ (‘Яхши’ партияси) аъзоси Ҳусайн Орс муштлашув вақтида бошидан жароҳат олиб, касалхонага ётқизилди», дейилади хабарда.

Фото: Hurriyet

Таъкидланишича, йиғилишга раислик қилган парламент вице-спикери Ҳайдар Акар мазкур баҳсдан сўнг йиғилишни 10 дақиқага тўхтатган.


Эслатиб ўтамиз, Сенегал парламентида мухолифат вакили ҳукмрон коалициянинг аёл депутатига тарсаки туширганди. Мазкур ҳодиса мамлакат бюджетини тасдиқлаш бўйича ўтказилаётган йиғилишда юз берган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар