19:06 / 07.12.2022
1 500

Лавров: «Агар жиддий таклиф келиб тушса, Россия Украина бўйича музокараларга тайёр»

Лавров: «Агар жиддий таклиф келиб тушса, Россия Украина бўйича музокараларга тайёр»
Фото: EPA
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров «жиддий таклифлар» келиб тушса ва Россия талаблари эътиборга олинса, Москва Украинадаги низони ҳал қилиш учун музокараларда қатнашишга тайёрлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Россия томонида «яхши ният доим етарли» бўлган.

«Агар ҳозир бизнинг мутлақо қонуний бўлган талабларимиз бажарилгани ҳолда, бу низони қандай тўхтатиш ҳақида жиддий таклиф бўлса, албатта, биз гаплашишга тайёр бўламиз», — деди Лавров.

Вазирнинг айтишича, Ғарб мамлакатларининг Россия устидан трибунал бўйича ва Украинага репарациялар бўйича ташаббуслари ноқонунийдир. «Бундай турдаги бирорта ҳам қарор ҳеч қандай юридик кучга эга эмас, аммо у юридик жиҳатдан арзимас бўлиб, на Россияга ва на бошқа қайсидир мамлакатга чекловлар қўя олади. Бу шунчаки БМТ Бош ассамблеяси, унинг обрўси ва функцияларининг обрўсизлантирилишидир», — деди у.

Лавров аниқлик киритишича, БМТ уставига мувофиқ, трибунал яратиш бўйича ёки Россия активлари ҳисобидан репарациялар бўйича қарорлар фақат Хавфсизлик кенгаши томонидан қабул қилиниши ммукин. Бош ассамлея бундай қарорларни қабул қилиш учун ваколатга эга эмас, деди у.

Россия ташқи ишлар вазири, шунингдек, Ғарб «ҳали ҳам Россияни жанг майдонида мағлуб этиш умидида экани»ни айтди.

Сўнгги вақтларда Россия ҳукумати томонидан Украина билан музокаралар олиб боришга тайёрлиги ҳақидаги баёнотлар кўп марта янгради. Бундай баёнотларни Украина томони ҳам бермоқда. Ноябрь ўрталарида Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан тинчлик музокараларини қайта бошлаш учун ўнта шартни маълум қилганди. Улар орасида Россия қўшинларининг олиб кетилиши ва Украина ҳудудий яхлитлигининг қайта тикланиши бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лавров: «Агар жиддий таклиф келиб тушса, Россия Украина бўйича музокараларга тайёр»