13:28 / 09.12.2022
1 163

Британия Мудофаа вазирлиги: Россия армияси Луганск вилоятида 60 километрлик ҳандақлар тизимини қазиди

Британия Мудофаа вазирлиги: Россия армияси Луганск вилоятида 60 километрлик ҳандақлар тизимини қазиди
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Украинадаги жанговар ҳаракатлар ҳудудидаги вазият бўйича эълон қилган шарҳида Россия қўшинлари ўзлари назорат қилаётган Луганск вилоятида истеҳкомлар тизимини яратиш бўйича ишларни якунлаганини маълум қилди.

Британия ҳарбийлари маълумотларига кўра, Луганск вилоятининг Сватово шаҳри ва Россия чегараси ўртасидаги 60 километрлик ҳандақлар тизими ҳақида бормоқда. Ҳайратланарли даражадаги узунлигидан ташқари, тизимнинг чуқурлиги ва унинг мудофаа хусисятлари ҳозирча номаълум.

Сватово ҳудудига Россиянинг 1-элита гвардия танк армияси қисмлари ҳам жойлаштирилган. Тахминларга кўра, ушбу танк армияси уруш чоғида, шу жумладан, сентябрда Харьков вилоятидан чекиниш чоғида оғир талафотларни бошидан кечирган бўлиши мумкин.

Айни пайтда эса, Британия Мудофаа вазирлиги фикрича, у сафарбар қилинганлар ҳисобига қисман кучайтирилган, аммо 1-гвардия танк армияси шахсий таркиби устав билан белгилан 25 минг кишидан ҳамон анча кам бўлиб қолмоқда.

Луганск вилоятида кўрилган мудофаа чоралари қанчалик самарали бўлиши кўп жиҳатдан Россия қўмондонлиги қисмлар ва фронт ортидан кўмак ўртасидаги алоқани қанчалик йўлга қўя олишига боғлиқ бўлади, дея қайд этмоқда шарҳ муаллифлари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия Мудофаа вазирлиги: Россия армияси Луганск вилоятида 60 километрлик ҳандақлар тизимини қазиди