Британияда мингга яқин мотоциклчи пляжда хавфли пойгада қатнашди (видео)

Британияда мингга яқин мотоциклчи пляжда хавфли пойгада қатнашди (видео)

Буюк Британиянинг Вестон-супер-Мер шаҳрида ҳар йили ўтказиладиган машҳур пляж мотопойгаси бўлиб ўтди. Унда мингга яқин мотоциклчи қумли соҳил бўйлаб беллашди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Пойга иштирокчилари уч соат давомида қумли трасса ва баланд қум тепаликлари бўйлаб ҳаракатланиб, ғолиблик учун курашди. Мусобақада тезлик билан бирга маҳорат, чидамлилик ва рақиблар орасидан хавфсиз ўтиш ҳам муҳим аҳамият касб этди.

Пойганинг энг ҳаяжонли ва хавфли жиҳатларидан бири — иштирокчиларнинг бир вақтда старт олиши. Дастлабки кескин бурилиш ва торайган йўлакда мотоциклчилар бир-бирига жуда яқин ҳаракатланади. Қумга ботиб қолган ёки йиқилган иштирокчилар эса ортидан келаётган пойгачиларга халақит бериши мумкин.

1983 йилдан бери ўтказиб келинаётган Weston Beach Race Буюк Британиядаги йирик мотоспорт тадбирларидан бири ҳисобланади. Мусобақа ҳар йили минглаб томошабинларни ҳам ўзига жалб қилади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар