16:19 / 09.12.2022
1 465

Хитой – Саудия Арабистони: яқинлашувнинг боиси нима?

Хитой – Саудия Арабистони: яқинлашувнинг боиси нима?
Кеча, 8 декабрь куни Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Хитой раҳбари Си Цзинпин билан Ар-Риёдда «ҳар томонлама стратегик шериклик шартномаси»ни имзолади. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар берди.

Маълумотларга кўра, Саудия монархи Хитой раҳбарини валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмон иштирокида қабул қилган.

Учрашув давомида томонлар водород энергетикаси соҳасини ривожлантириш, тўғридан-тўғри инвестицияларни рағбатлантириш, Хитой тилини ўрганиш соҳасида ҳамкорлик ва суд-ҳуқуқ соҳасида бир қатор йўналишлар бўйича ўзаро меморандумлар имзоланган.

Шунингдек, икки давлатнинг узоқ муддатли дастурлари: Саудиянинг «Vision 2030» дастури ва Хитойнинг «Бир камар, бир йўл» лойиҳасини уйғунлаштириш режаси имзоланган. Бундан ташқари, икки давлат ўртасида 4 миллиард долларлик ҳарбий шартномага ҳам қўл қўйилган.

«Хитой ушбу ташрифдан Саудия Арабистони билан ҳар томонлама стратегик шерикликни мустаҳкамлаш имконияти сифатида фойдаланади», – дейди Си Цзинпин.

Унинг қайд этишича, Пекин ва Ар-Риёд бундан кейин ҳам бир-бирини қўллаб-қувватлаш, мустақилликни биргаликда ҳимоя қилиш ва ташқи аралашувга қарши туришда давом этади.

Хитой раҳбарига 1957 йилда Ар-Риёдда асос солинган Қирол Сауд давлат университетининг фахрий доктори унвони берилди.

Си Цзинпин 7 декабрь куни Саудия Арабистони пойтахтига расмий ташриф келди. 9 декабрга қадар давом этадиган ташриф давомида у Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгашига аъзо давлатлар раҳбарлари билан музокаралар ўтказиши ҳамда Хитой-араб саммитида иштирок этиши кутилмоқда. Мавжуд маълумотларга кўра, Ар-Риёдда бўлиб ўтадиган учрашувларга араб давлатлари ва ташкилотларининг 30 нафар етакчиси таклиф этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой – Саудия Арабистони: яқинлашувнинг боиси нима?