Фото: «РИА Новости»
Twitter собиқ ходималари Twitter компанияси ва унинг янги раҳбари Илон Маскни судга берди. Бу ҳақда Business Standard хабар бермоқда.
Каролина Бернал Стрифлинг ва Уиллов Рен Туркал даъво қилишича, Twitter’да номутаносиб равишда аёл ходимларни қисқартиришни мўлжаллашган. Сан-Франциско федерал судига берилган даъвода айтилишича, ноябрь ойида Twitter компаниясида ишловчи аёлларнинг 57 фоизи иш жойидан айрилган бўлса, эркаклар орасида бу кўрсаткич бор-йўғи 47 фоизга тенг бўлган.
Компания иш жойида жинс бўйича дискриминацияни тақиқловчи федерал ва Калифорния қонунларини бузганликда айбланмоқда. Стрифлинг ва Туркал таъкидлашича, қисқартиришлардан кейин компаниянинг турли бўлимларида эркаклар ва аёллар сонида фарқли нисбат кузатилмоқда.
Суд жараёни Маскнинг компанияси турли йўналишлар бўйича чуқур текширувларга учрашда давом этаётгани муносабати билан бошланган. Шу ҳафта Сан-Франциско шаҳар маъмурияти компания, гўёки, ўз бош қароргоҳида ётоқхоналар ташкил қилгани ҳақидаги шикоятдан кейин компанияга нисбатан суриштирув олиб борган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади
Рассом оддий нарсалардан сеҳрли ва қизиқарли санъат асарлари яратмоқда
Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев...
Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди
Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"
Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди
Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди?