
Саудия Арабистони пойтахти Риёз шаҳрида Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад ва Хитой раҳбари Си Цзинпин учрашув ўтказди. Бу ҳақда Қатарнинг QHA ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Музокаралар Хитой ва араб давлатларининг биринчи саммити ҳамда ХХР ва Форс кўрфази араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши саммити доирасида бўлиб ўтди.
Хабарда айтилишича, томонлар Доҳа ва Пекин ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашни муҳокама қилган.
Шунингдек, иқтисодиёт, сармоя, энергетика ва саноатга эътибор қаратилаётган кенг кўламли масалалар юзасидан фикр алмашилган.
Бундан ташқари, давлат раҳбарлари ўзаро манфаатли бўлган минтақавий ва халқаро масалалар ҳамда Риёздаги икки саммит кун тартибидаги асосий масалаларга тўхталиб ўтди.
Си Цзинпин Қатар амирини мамлакатда жаҳон чемпионати муваффақиятли ташкил этилгани билан табриклади.
Хитой Халқ Республикаси раҳбари икки давлат ўртасидаги муносабатлар янада ривожланишига умид билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар