
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Бангладешда «инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилиши» дан хавотир билдирган.
Бир қанча инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, жумладан, “Осиё ўлим жазосига қарши тармоғи” (ADPAN), Мааер Даак (Оналар чақириғи), Осиё инсон ҳуқуқлари комиссияси, Адҳикар ва Роберт Кеннеди инсон ҳуқуқлари жамғармаси томонидан қўшма баёнот эълон қилинди.
Сиёсий муросасизлик, нодемократик амалиётлар ва инсон ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш бўйича самарали институтларнинг йўқлиги Бангладешда бундай жиноятнларни содир этганларнинг “жазосиз қолиши”га олиб келди, дейилади қўшма баёнотда.
Ҳуқуқ ҳимоячилари Бангладешдаги зўравонлик ва одам ўғирлаш, суддан ташқари қатл ва қийноқларга эътибор қаратди.
Ҳужжатда Бангладеш саккизта йирик халқаро шартнома, жумладан, Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт ҳамда БМТнинг Қийноқларга қарши конвенцияси иштирокчиси эканлигига урғу берилади.
Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари қўшма баёнотда Бангладеш ҳукуматини мустақил ихтисослаштирилган иш механизмини яратишга, шунингдек, инсон ҳуқуқларининг қўпол бузилиши ҳақидаги даъволарни текшириш учун қурбонларнинг оилалари ва фуқаролик жамияти билан яқин алоқаларни ўрнатишга чақирди.
Ҳуқуқ ҳимоячилари Бангладешда мухолифат партиялари етакчилари ва фаолларига қарши рейдлар ва ҳибсга олиш фактларига ҳам эътибор қаратишди.
Бангладешда жойлашган Инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаш ассоциацияси бош маслаҳатчиси Нур Хоннинг Онадўли ахборот агентлигига айтишича, ҳуқуқ фаоллари мамлакатда йўқолганлар бўйича ишончли ва холис тергов ўтказилишини анча вақтдан бери талаб қилиб келишади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар