22:39 / 12.12.2022
3 221

Эронлик 26 ёшли футболчи ўлимга ҳукм қилинди

Эронлик 26 ёшли футболчи ўлимга ҳукм қилинди
Фото: «Трактор Табриз»
Эронлик футболчи Амир Наср-Озоданий ўлимга ҳукм қилинган одамлар рўйхатига киритилди. 26 ёшли футболчи Маҳбусларни назорат қилиш қўмитаси томонидан ўлимга ҳукм қилинган 28 инсон рўйхатидан жой олган.

Амир ноябрь ойида полиция полковниги Исмоил Чераги ва «Басиж» ҳарбий тузилмасининг икки жангчисини ўлдиришда иштирок этганликда гумонланиб, ҳибсга олинган эди.

Футболчи ва қолган 27 нафар шахс «исломий бошқарувга қарши душманлик» ва «ер юзида коррупцияни ёйиш»да айбланмоқда. Бироқ қатлнинг асосий сабаби уларнинг умуммиллий норозилик намойишларида фаол иштирок этганларидир.

Эслатиб ўтамиз, Аминий Теҳронда ҳуқуқ-тартибот идораси ходими томонидан «ҳижобни нотўғри ўрагани» учун ҳибсга олинган ва бир муддат полиция бўлимида бўлганидан сўнг вафот этган. Ушбу ҳодиса мамлакатда норозилик ва тартибсизликларни келтириб чиқарди.

Аввалроқ Эрон футболи афсонаси Али Дайи ўлимга ҳукм қилингани хабар қилинганди.

Наср-Озоданий Эрон U-16 терма жамоаси ва «Трактор Табриз» клубидаги ўйинлари билан машҳур.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эронлик 26 ёшли футболчи ўлимга ҳукм қилинди