08:20 / 13.12.2022
1 499

Пентагон Украинага қўшимча қўшин юбориши мумкин — ОАВ

Пентагон Украинага қўшимча қўшин юбориши мумкин — ОАВ
Фото: Reuters
Байден маъмурияти АҚШнинг Украинадаги қуролларини назорат қилиш учун қўшимча қўшинлар юбормоқчи. Бу ҳақда NBC News хабар берди.

АҚШнинг уч нафар юқори мартабали мулозимига кўра, Пентагон Украинага қурол-яроғ етказиб берилишини кузатиш, жумладан, қўшимча АҚШ қўшинларини юбориш масаласини муҳокама қилмоқчи. Муҳокама Россиянинг Украинага бостириб киришининг бир йиллиги яқинлашаётган бир пайтда бўлиб ўтмоқда.

Республикачилар палатасидаги кўпчилик Америка қуроллари қандай тақсимлангани ва қўлланилаётгани учун жавобгарликни талаб қилиши мумкин. Баъзи қонун чиқарувчилар эса иқтисодий ҳамда ҳарбий ёрдамни блокировка қилишга ёки АҚШ қўшинларининг мавжудлигини чеклашга уриниши мумкинлиги прогноз қилинган.

Пентагоннинг Украинада ўнлаб америкалик қўшинлари бор, улар қурол-яроғлар манзилига етиб боришини кузатишга масъул. Мудофаа вазири Ллойд Остин ва бошқа ҳарбий раҳбарлар жавобгарлик миссиясини кучайтирмоқчи.

Украинадаги миссияга тайинланган АҚШ қўшинлари ҳозирга қадар Киев ташқарисидаги иккита жойга ташриф буюриб, АҚШ таъминотини кузатишга муваффақ бўлган. Америка қўшинлари фронт чизиғига бормаса-да, юкларни кузатиш, қурол ҳамда жиҳозлардаги штрих-кодларни сканерлаш учун Киевдан ташқарига боради. Пентагон ва ҳарбий раҳбарлар уларнинг сонини оширишга ҳаракат қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пентагон Украинага қўшимча қўшин юбориши мумкин — ОАВ