
Фото: InternationalWealth.info
Forbes нашри Telegram мессенжери асосчиси ва эгаси Павел Дуровнинг бойлигини 15,1 млрд долларга баҳолади. Бу унинг Бирлашган Араб Амирликларида яшовчи энг бой инсон эканини англатади.
Дуров ҳозир БААда яшайди — 2022 йил бошида ушбу мамлакат паспортини олган. Бундан ташқари, Россия, Франция ҳамда Сент-Китс ва Невис орол-мамлакати фуқароси ҳам саналади.
Forbes журналининг глобал миллиардерлар рейтингида Дуров 123-ўринда. Журналнинг русча талқини 2021 йилда уни россиялик бойлар орасида тўққизинчи ўринда жойлаштирганди.
2022 йилда Дуровнинг бойлиги камайди — ўтган йили Forbes унинг бойлигини $17 млрд деб баҳолаганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар