
Анқарадаги 615 миллион долларлик янги президент саройи архитекторлар ва мухолиф партиялар орасида ўз ўлчами ва қиймати билан турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда, дея хабар беради "Hurriyet Daily News".
«Rönesans Холдинг» қурилиш компанияси бошлиғи Эрмен Иликак бунга ўз муносабатини билдирди: "Баҳсларга сабаб бўлган бино келажак авлодга муносиб мерос бўлиб қолади. Биз Россияда бундан ҳам улканроқ савдо марказларини барпо этганмиз. Бу сарой Туркия учун катталик қилади деяётганларни тушунмадим ". Иликак саройда минглаб хона борлигини инкор этишини қўшимча қилди.
Қайд этиб ўтамиз, ушбу саройида Ражаб Тоййип Эрдўғон Владимир Путин ва Рим Папаси Франсискни қабул қилишга улгурди.
Фото: hurriyetdailynews.com
Текст: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар