Ватикан папа Франциск айтган гаплари учун Россиядан кечирим сўради. Бу ҳақида РИА Новости Россия ТИВга асосан хабар бермоқда.
"Россия ташқи ишлар вазирлиги дипломатик каналлар орқали Ватикандан папа Францискнинг чечен ва бурят миллатлари ҳақида айтган гаплари учун узрини қабул қилди. Шу билан ушбу можаро якун топди, Муқаддас идора билан конструктив ҳамкорликка умид қилиб қоламиз" - дейилган Россия ТИВ расмий баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойиннг охирида Рим папаси Франциск чечен ва бурят миллатига мансуб аскарларни энг шафқатсиз деб атаган эди. Унинг ушбу сўзларига Россия кескин эътироз билдирди.
Хусусан, Россия ТИВ вакили Мария Захарова "буни ҳақиқатга нисбатан бузуқлик қилиш" деб атаган эди.
“Ёдингиздами, 90 йиллар ва 2000 йилларнинг бошларида бизга бунинг тескарисини айтишган эди, яъни руслар славянлар, Кавказ ва бошқа халқларни қийнашмоқда деб уқтиришар эди. Энди эса бунинг аксини айтишмоқда - гўёки айнан Кавказ халқлари русларни қийнашмоқда. Бу ҳақиқатга нисбатан бузуқлик қилиш бўлса керак”, - деган эди Захарова.
Понтификнинг ушбу сўзлари албатта, Россиянинг Бурятия ўлкасида ҳам ўз жавобини олмай қолмади. Республика раҳбари Алексей Циденов буни "ғалати" деб атаган эди.
"Католик черкови раҳбаридан маълум миллатлар, яъни бурятлар ва чеченларнинг тинч аҳолини ҳимоя қилаётган шафқатсизлиги ҳақидаги баҳосини эшитиш ҳеч бўлмаганда ғалати.
Тарихда ўзини цивилизациялашган халқлар вакиллари деб билганлар тарихда неча неча шаҳарлар, мамлакатлар ва ҳаттоки бутун халқларни йўқ қилгани ҳақида кўплаб мисоллар бор. Масалан, Шимолий Америкадаги ҳиндуларнинг геноциди. Ёки "Салиб юришлари" ҳам меҳрибонликка тўла бўлмаган?! Узоққа бориш шарт эмас, Белградни бмбардимон қилиш ёки Ливиядек бутун бир давлатнинг йўқ бўлиб кетишида на бурятлар ва на чеченлар ёки буюк Россиянинг бошқа халқлари иштирок этган!", - деди Циденов.
Шунингдек, республика раҳбари бурятиялик жангчилар ўз бурчларини шараф билан бажариб, рус армиясининг энг яхши анъаналари намунасига айланмоқда ва бундан фақат фахрланиш мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
Колумбия президенти Нетаньяхуни ҳибсга олишга чақирди
Украина ҳарбий бўлинмалари Харкив вилоятидаги янги позицияларга ўтказилди
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Инсондаги интеллектуал фаоллик қайси ёшга тўғри келади?
Миржалол Қосимов: "Ўғлимнинг голи ҳақида гапиришни истамайман. Ишхонада у футболчи, уйда эса ўғлим"
Испания Исроилга қурол олиб кетаётган кемани портга киритишдан бош тортди