06:30 / 19.12.2022
1 647

Янги йилда Украинага янги ҳужум бўладими?

Янги йилда Украинага янги ҳужум бўладими?
Украина пойтахти яқинда Россия истилоси бошланганидан бери энг йирик ракета ҳужумларидан бирига учраган бўлса ҳам, таҳлилчилар Москва келаси йил бошида Киевга янги қуруқлик ҳужумини бошлашга қодир эканига шубҳа қилмоқдалар, чунки 10 ойлик уруш чарчатган Россия қўшинлари ҳали ҳам яхши тайёргарлик кўрмаган ва ёмон аҳволда.

Украина расмийлари жума куни Киев Россиянинг Украинага бостириб кирганидан бери дуч келган «энг йирик ракета ҳужумларидан бири»га дош берганини ва Украина ҳаво мудофаа воситалари шаҳар ҳаво ҳудудига кирган 40 га яқин ракетадан 37 тасини уриб туширганини хабар берган.

«Руслар 200 мингга яқин янги аскар тайёрламоқда. Улар Киевга яна бир зарба беришларига шубҳа қилмайман», деган украиналик генерал В. Залужний The Economist нашрига.

Унинг сўзларига кўра, Россиянинг йирик ҳужуми «февралда, энг кечи март ойида ёки январь ойининг охирида» содир бўлиши мумкин.

Россия сентябрь-октябрь ойлари орасида 300 минг заҳирадаги аскарни сафарбар қилган бўлсада, ҳарбий экспертлар назарида Москванинг янги қўшинлари Киевга навбатдаги ҳужум уюштириш учун етарли даражада тайёргарликдан ўтмаган ёки жиҳозланмаган.

Февраль ва март ойларида Москванинг биринчи уриниши, Украинанинг шиддатли мудофаа ҳаракатлари ва Россия сафларида муҳим таъминот, разведка ва қўмондонлик муаммолари туфайли шармандалик билан якунланди.

«Бундай ҳужум унчалик эҳтимолга яқин эмас, лекин шу билан бирга имконсиз ҳам эмас», деган россиялик мустақил ҳарбий таҳлилчи Александр Хамчихин.

Россиянинг имкониятларини муҳокама қилар экан, америкалик ҳарбий эксперт Майкл Кофман ҳам Россиянинг ҳужум бошлаш қобилиятини «жуда кутилмаган сценарий» деб баҳолаган.

«Уларнинг ўқ-дорилар билан боғлиқ жиддий муаммоси бор ва Россия армиясининг самарадорлиги энди артиллерия ўқ-дориларининг мавжудлиги билан чамбарчас боғлиқ», дейди Кофман War on the Rocks подкастига берган интервьюсида.

Оқ уй ҳам Москванинг Киевга қарши қарши ҳужум уюштиришга қодирлигига шубҳа қилмоқда.

Оқ уй матбуот котиби Жон Кирби «Киевга яқин орада ҳужум уюштирилиши ҳақида ҳеч қандай аломат кўрмаяпмиз» деган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Янги йилда Украинага янги ҳужум бўладими?