Сербия президенти Aлександр Вучич республикада ишчи кучи етарли эмаслиги сабабли бундай чоралар қўлланганини айтди.
Сербия тезлаштирилган тартиб асосида руслар ва украиналикларга фуқаролик бермоқчи. Бу ҳақда пайшанба куни республика президенти Aлександр Вучич RTS телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди:
“Энди биз украиналикларга, русларга ва бундан манфаатдор бўлганларга тезлик билан фуқароликни берамиз, чунки бизда ишчи куч етишмайди”, деди у. Бошқа аризачиларга Сербия фуқаролигини беришда ҳам худди шундай шартлар бажариладими, деган саволга президент “йўқ”, деб жавоб берди.
Aввалроқ, сўнгги тўққиз ой ичида 104 мингдан ортиқ Россия фуқароси Сербияда бир йил муддатга яшаш учун рухсатнома олгани, бироқ республикада уларнинг сони кўпроқ эканлиги хабар қилинганди. Улар асосан IT соҳаси мутахассислари. Маҳаллий телевидениянинг 14 декабрь куни хабар беришича, худди шу даврда 18 минг украиналик Сербияда қочқин мақомини олган.
Aпрель ойида россияликларга тегишли ёки Россия иштирокидаги 86 та компания ва 202 та якка тартибдаги тадбиркор Россия Федерациясига қарши Ғарб санкциялари муносабати билан Сербияда ўз бизнесини рўйхатдан ўтказди. Худди шу даврда Украинадан бешта компания ва бир якка тартибдаги тадбиркор рўйхатга олинди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШда 9 ёшли бола миллионерни уйсиз деб ўйлаб, унга бор пули — 1 долларини берди
Покистонда номаълум қуролли шахслар 7 кишини отиб ўлдирди
Анчелотти «Реал» Чемпионлар лигаси финалига чиққач Пересни мақтади
Мутахассислар кучли қуёш чақнаши туфайли янги таҳдидни эълон қилишди
БМТ Бош ассамблеяси Фаластин бўйича резолюцияни қабул қилди
Дэвид Кэмерон: “Дунё Россиянинг Украинадаги урушидан сабоқ олмади”
Марьям Тиллаева келажагини Ўзбекистонда кўрмаслиги ҳақида сўзлаб берди
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Хитойда учта муассаса тажрибасини ўрганиб қайтди