date
views 1 697

БМТ бош котиби: Украинадаги уруш 2023 йилда тугаши мумкин

БМТ бош котиби: Украинадаги уруш 2023 йилда тугаши мумкин
Фото: Anadolu
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш 2023 йилда Украинадаги урушни тугатишга эришиш мумкинлигини айтди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Гутерришнинг сўзларига кўра, яқин келажакда Украинада тинчлик музокараларини ўтказишнинг иложи йўқ.

«Самарали тинчлик музокаралари бўлиши мумкинлигига оптимистик эмасман. Ҳарбий қарама-қаршилик давом этади деб ҳисоблайман. Жиддий тинчлик музокаралари бўлгунча кутишимиз керак», — деди ташкилот бош котиби.

Сиёсатчи БМТ асосий эътиборни бошқа жиҳатларга, яъни ғалла битими самарадорлигини ошириш ва асирлар алмашинувини тезлаштиришга қаратаётганини айтди. Шунингдек, 2023 йилда Украинадаги урушни тугатишга эришиш мумкинлигини билдирди.

«Яқин келажакда тинчлик музокаралари учун имкониятлар кўрмаётганимни айтганимда, бутун 2023 йилни назарда тутмадим. 2023 йилда тинчликка эриша оламиз, деб умид қиламан», — деди Гутерриш.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ бош котиби: Украинадаги уруш 2023 йилда тугаши мумкин