09:21 / 22.12.2022
1 310

Медведев Си Цзиньпинга Путиннинг номасини етказди

Медведев Си Цзиньпинга Путиннинг номасини етказди
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Пекинда Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашди ва унга Россия президенти Владимир Путиннинг номасини топширди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Медведев Хитой давлати раҳбарига Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг номасини топширди, унда, хусусан, Россия-Хитой сиёсий мулоқоти ва амалий кооперациясининг мисли кўрилмаган даражаси қайд этилган, яқинда Хитой коммунистлари партияси форуми якунига кўра сайланган ХКПнинг янги раҳбарияти таркиби билан давлатлараро ва партиялараро яқин муносабатларнинг ўзгармас изчил ривожланишига ишонч билдирилган”, - дейилади Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари котибияти хабарида.

Таъкидланишича, Медведев ва Си Цзиньпин халқаро аҳамиятга эга қайд муҳим масалалар юзасидан “соатларини тўғрилаб олишган” ва долзарб жаҳон муаммоларига Москва ва Пекиннинг ёндашуви мос келишини қайд этишган.
Постсовет ҳудудидаги вазият, жумладан, Украина инқирози ҳам муҳокама қилинган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг