date
views 1 110

Хитойда бир кунда 37 миллион одам коронавирус билан касалланди

Хитойда бир кунда 37 миллион одам коронавирус билан касалланди
Фото: Reuters
Декабр ойининг бошидан бери Хитойда чорак миллиард одам ковид билан касалланган, бу мамлакат аҳолисининг 18 фоизини ташкил қилади. Бундай ҳисоб-китоблар Миллий соғлиқни сақлаш комиссиясининг ёпиқ йиғилишида тақдим этилди, деб ёзди Bloomberg.

Ушбу ҳисоб-китобларга кўра, 20 декабр куни, бир кунда 37 миллион киши коронавирус билан касаллангани аниқланган.

Шу билан бирга, мустақил таҳлилчилар яқинда ковид юқтириб олганларнинг тахминий сонини кунига атиги 1 миллион кишига баҳолаган эди. Кундалик ўлим даражаси, уларга кўра, беш минг киши даражасида.

Хитой ҳукумати декабр ойи бошидан бери расман атиги 3 мингта ковид ҳолатини тасдиқлади.

Уч йил давомида ковидга нисбатан «нол бардошлик» сиёсатига амал қилган Хитой ҳукумати 2022 йил охирида чекловларни кескин юмшатишга киришди. Бунинг сабаби, аҳолининг доимий чекловлардан чарчагани ва мамлакатдаги сўнгги ўн йилликдаги энг йирик норозилик намойишлари бўлиб ўтгани эди.

Расмийларга кўра, Хитойда аҳолининг 90 фоизидан ортиғи тўлиқ эмланган, аммо асосий хатар гуруҳи бўлган қариялар орасида ярмидан камроғи эмланган. Шу билан бирга, мустақил экспертлар Хитойда қўлланаётган вакциналарнинг самарадорлигига шубҳа билан қарашади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда бир кунда 37 миллион одам коронавирус билан касалланди