21:45 / 30.12.2022
1 452

Си Цзиньпин Россия билан глобал ҳамкорликка тайёрлигини билдирди

Си Цзиньпин Россия билан глобал ҳамкорликка тайёрлигини билдирди
Бугун Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин видеоконференция орқали мулоқот қилди. Унда, Хитой раҳбари қийин халқаро вазиятда Хитой Россия билан стратегик ҳамкорликка тайёр эканлигини таъкидлади.

«Бундай мураккаб халқаро шароитда биз мамлакатларимиз халқлари фаровонлиги ва барқарорлик манфаатлари йўлида стратегик ҳамкорликни йўлга қўйишга, бир-биримизга ривожланиш имкониятларини тақдим этишга, глобал шерик бўлишга тайёрмиз», – дейди Хитой раҳбари.

Ўз навбатида, Владимир Путин икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик алоҳида ўрин тутишини, Россия Федерацияси, Хитой ва муҳим минтақаларда барқарорликни таъминлашга хизмат қилишини айтди.

Бундан ташқари, Владимир Путин бу йил баҳорида Си Цзиньпинни Москвага таклиф қилди ва Россия ва Хитой ўртасидаги интенсив икки томонлама алмашинувлар давом этишини таъкидлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Си Цзиньпин Россия билан глобал ҳамкорликка тайёрлигини билдирди