09:17 / 31.12.2022
2 729

Хитой қирувчи самолёти АҚШ ҳарбий самолёти билан тўқнашиб кетишига сал қолди (видео)

Хитой қирувчи самолёти АҚШ ҳарбий самолёти билан тўқнашиб кетишига сал қолди (видео)
Фото: Видеодан кадр
Хитой қирувчи самолёти Жанубий Хитой денгизида Америка ҳарбий самолёти билан тўқнашиб кетишига сал қолди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 21 декабрь куни Хитой ҳарбий-денгиз кучларининг Ж-11 қирувчи самолёти ва АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг РC-135 самолёти ўртасида юз берган. АҚШнинг Ҳинд-Тинч океани қўмондонлиги маълумотларига кўра, Хитойнинг қирувчи самолёти АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари самолётига тахминан 3 метр масофада яқинлашган. Америкалик учувчи тўқнашувни олдини олиш учун қочиш манёврларини амалга оширган.

Вашингтон расмийларига кўра, АҚШ разведка самолёти халқаро ҳаво ҳудудида Жанубий Хитой денгизи узра операцияларни қонуний равишда амалга оширган.

Хитой Жанубий Хитой денгизининг Вьетнам, Малайзия, Бруней, Индонезия ва Филиппиннинг эксклюзив иқтисодий зоналари билан кесишган кенг ҳудудларига даъво қилади. Бу сув йўли орқали ҳар йили триллионлаб долларлик савдо айланмалари ўтади. Зонада балиқ овлаш майдонлари ва газ конлари мавжуд. Таъкидланишича, самолётлар тўқнашуви эҳтимолини АҚШ Хитой ҳукумати билан муҳокама қилган. Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси ҳозирча воқеа юзасидан изоҳ бермаган.

26 декабрь куни Хитой ҳарбий-ҳаво кучларининг 43 та самолёти Тайван бўғозининг ўрта чизиғини кесиб ўтганди. Тайван Хитой самолётларини огоҳлантириш учун номаълум жанговар самолётларни ҳавога кўтарган.

23 декабрь куни Хитойнинг 39 та самолёти Тайваннинг ҳаво мудофаа зонасига кирган. Шунингдек, орол яқинида Хитой флотининг учта ҳарбий кемаси қайд этилган. Тайван ҳаво мудофаа тизимлари Хитой самолётларининг ҳаракатини кузатган. Тайван қирувчи самолётлари ҳавога кўтарилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой қирувчи самолёти АҚШ ҳарбий самолёти билан тўқнашиб кетишига сал қолди (видео)