
Фото: Reuters / Туркия президентининг расмий сайти
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Украина давлат раҳбари Владимир Зеленский ва Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказишни режалаштирган. Таъкидланишича, ушбу ҳафтада олий даражадаги алоқалар бўлиб ўтади.
Туркия президенти матбуот котиби Иброҳим Қалин Hurriyet нашрига маълум қилишича, музокаралар 4 январ, чоршанба куни бўлиб ўтиши керак. Суҳбат мавзуси ҳақида маълумот берилмаган, бироқ катта эҳтимол билан Эрдўған иккала ҳамкасбини муросага чақиришга уриниб кўради.
Путиннинг Эрдўған билан музокараларини Россия Федерацияси президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам тасдиқлаган.
Туркиянинг Украинадаги уруш бўйича позицияси маълум. Туркия президенти Украинадаги уруш ҳеч кимга фойда келтирмаслигини бир неча бор таъкидлаган. Эрдўған урушни тугатиш йўлини топиш учун Зеленский ва Путин билан тез-тез музокаралар олиб бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар